Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

фиқҳ илми, ҳадис илми пайдо бўлди ва мустақил тарзда ўрганилди. Тафсирлар илк даврда Қуръон оятлари Мусҳаф тартибидек зикр этилиб, сўнг бирма-бир тафсир қилинадиган шаклда битилмади. Ҳадисдаги ҳолатга ўхшаб, тафсирда оятларнинг у ер бу ери олиб шарҳланарди. Тафсир ҳадисдан ажралиб, мустақил илмга айлангунга қадар ҳолат шу тарзда давом этди. Кейинчалик тафсир Қуръоннинг ҳар бир ояти учун, оятнинг ҳар бир қисми учун Мусҳаф тартибига мувофиқ битилди. Қуръон оятларини бирма-бир тафсир қилишга қўл урган биринчи муфассир ҳижратнинг 207 йилида вафот этган Фарроъ бўлган эди. Ибн ан-Надим ўзининг «Фиҳраст» номли китобида шундай дейди: «Умар ибн Бакир Фарроъга хат ёзиб шундай дебди: «Ҳасан ибн Саҳл менга Қуръон оятидан савол бериб, яна бошқа оятни ҳам келтиряпти. Мен жавоб бериб улгурмаяпман. Менга усулни жамласангиз ёки шу мавзуда мен унга мурожаат қиладиган китоб ёзсангиз». Фарроъ дўстларига: «Тўпланинглар, Қуръондан мен айтиб тураман, ёзасизлар», дебди ва уларга бир кунни тайин қилибди. Улар масжидга тўпланишибди. Масжидда азон айтадиган ва намоз ўқиб берадиган бир киши бор экан. Фарроъ унга «Фотиҳа» сурасини ўқинг, тафсир қиламиз, кейин Қуръон тафсирини тўла тамомлаймиз, дебди». Абу Аббос шундай дейди: «Фарроъдан аввал унчалик тафсир қилган ё ундан ҳам мукаммал ёзган одамни кўрмаганман». Фарроъдан сўнг ибн Жарир Табарий ўзининг машҳур тафсирини ёзди. У ҳижратнинг 310 йилида вафот этди. Ибн Жарирнинг тафсиридан олдин бир неча тафсирлар шуҳрат қозонган. Ибн Журайжнинг тафсири шулар жумласидандир. Унинг тутган йўли аввалги ҳадисшуносларнинг йўлига ўхшайди. Улар ҳадисларни саҳиҳ ва саҳиҳ бўлмаганига ажратмасдан тўплашар эди. Айтишларича: «Ибн Журайж ривоятда саҳиҳни мақсад қилмаган, балки саҳиҳини ҳам, саҳиҳ эмасини ҳам келтираверган». Булар жумласига ҳижрий 127 йилда вафот этган Суддийнинг тафсири ҳамда ҳижрий 150 йилда вафот этган Муқотилнинг тафсири ҳам киради. Абдуллоҳ ибн Муборак Муқотилнинг тафсирини: «Агар ишончли бўлса, унинг тафсири нақадар яхши», деган эди. Муҳаммад ибн Исҳоқнинг тафсири ҳам шулар жумласига кириб, у яҳудий ва насронийлардан нақл қилинган ҳамда тафсирида Ваҳб ибн Мунаббаҳ, Каъбул Аҳборнинг сўзларини, Инжил, Таврот ва уларнинг шарҳларидан олинган сўзларни келтирган. Бу тафсирлар бизгача етиб келмаган. Аммо ибн Жарир Табарий уларнинг кўпини жамлаб, ўз китобига киритган. Сўнг муфассирлар Қуръонни тартибли ҳолда тўлиқ тафсирига киришишди.

 

Лекин девон қилинган тафсирларга назар ташлаган киши шунинг гувоҳи бўладики, муфассирлар тафсирда ҳар хил йўналишда юришган. Улардан баъзилари Оллоҳнинг каломи олийлиги ва бошқа сўзлардан мумтозлиги билиниши учун Қуръоннинг услубларига, маъноларига ва у ўз ичига олган балоғат турларига эътибор қаратдилар ва уларнинг тафсирида балоғат жиҳати устун келган. «Кашшоф» номли тафсир муаллифи Муҳаммад ибн Умар Замахшарий шулар жумласидандир. Яна муфассирлардан ақидалар услубини, қалбакилар билан курашиш ва мухолифлар билан баҳслашиш учун тафсир ёзганлар ҳам бор. Улардан бири Фахруддин Розий бўлиб, у «Катта тафсир»

 

196-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260